Ўзбекистонлик альпинистлар — Илёс Тухватуллин ва Иван Лобановларни қидириш тўхтатилган

Маълумки, шу йилнинг 7 октябрь куни Непаль тоғларида бир гуруҳ ўзбекистонликлар қор кўчкиси остида қолган. Улардан икки нафари бедарак йўқолган эди. Бу юқори классдаги альпинизм бўйича очиқ жаҳон чемпионати вақтида юз берган. Ўзбекистон альпинистлар терма жамоаси бошқа жамоалар сингари Ҳимолайнинг 8 километрлик Аннапур чўққисини ошиб ўтишлари керак эди. Аммо ҳамюртларимиз тоққа кўтарилиши чоғида қор кўчкисига йўлиққан.

Альпинистлар уч кун давомида иккала ҳамюртимизни топиш бўйича ишлар олиб боришган. На уларнинг ўзлари, на бирон бир шахсий буюми топилмаган, деб хабар беради climbing.ru сайти.