Битта бюрократик тўсиқ бекор қилинди

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви шу йилнинг октябридан Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар учун хорижда ҳисоб рақами очиш тартибини ўзгартирди. Марказий банкнинг шу йил 7 сентябрда қабул қилинган қарорига кўра, жорий йилнинг 8 октябридан бошлаб Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар учун хорижда ҳисоб рақами очиш учун Марказий банкдан рухсат олишга чет элда ваколатхона очиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги розилиги нусхаси талаб қилинмайди.