Янги газ ва конденсат кони аниқланди

 

Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги Шўрдарё ҳудудида 3 минг метрдан зиёд чуқурликда Шўрдарё газ ва конденсат кони аниқланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетаси хабар беради

Мутахассисларнинг фикрича, вилоятдаги газ конларининг Жануби-Ғарбий Ҳисор блоки ҳудудида жойлашган мазкур кондан кунига 650 минг кубометр табиий газ ва 70 тоннадан ортиқ газ конденсати олиш имконияти мавжуд.

Ҳозир Шўрдарё конининг геологик модели аниқланиб, унинг ресурс базаси баҳоланмоқда. Бу янги ер ости захирасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор блокини ўзлаштиришдаги аҳамиятини белгилайди.

Айни пайтда ушбу ҳудудда 40 дан ортиқ қудуқни бурғилаш, шунингдек, ташқи электр энергияси таъминоти линияси, газни йиғиш ва тайёрлаш тизими, газ ҳамда конденсат қувурларини тортиш каби муҳандислик инфратузилмаси объектларини барпо этишга киришилган

SHARE