Муқаддас Қурбон ҳайити муборак бўлсин, ватандошлар!

Ўзбекистон мусулмонлари бугун муқаддас Қурбон ҳайитини нишонлашни бошлашди. Эрталабдан мамлакатдаги масжидларда ҳайит намозини ўқишга минглаб одамлар йиғилди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 1991 йилдан бери Ўзбекистон муқаддас Рамазон ва Қурбон ҳайитлари дам олиш куни сифатида умумдавлат байрами сифатида кенг нишонланиб келади.

Жорий йилда Ўзбекистондан ҳаж амалини бажариш учун 5200 нафардан зиёд киши йўл олган бўлиб, улар ҳаж ва умра ибодатларини юксак савияда адо этишмоқда. Хусусан, Маккаи мукарамадан Ўзбекистон Президентига Ўзбекистон ҳожилари номидан мактуб йўллаган муфтий Усмонхон Алимов “Биз ўзбекистонлик ҳожилар Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара сингари муқаддас манзилларда бўлиб, юртимиз тинч, халқимиз фаровон, мустақиллигимиз бардавом бўлишини Аллоҳ таолодан илтижо қилиб сўрамоқдамиз”, деб таъкидлаган.

“Ватандош” газетаси барча ҳамюртларимизни муқаддас Қурбон ҳайити билан чин юракдан қутлайди. Сизларга оилавий тотувлик, тинчлик, соғлиқ ва омад ёр бўлишини сўраб қолади.

SHARE