Нью-Йоркнинг энг даҳшатли узун туни (фото)

Sandy мегатўфони Нью-Йорк ва унга ёндoш шаҳарларни бутунлай карахт аҳволга келтириб қўйди. Оғир ёғингарчилик, тўфон ва қарийб 13 футлик сув тошқини Америка шарқий қирғоғидаги шаҳарлар транспорт-коммуникация тизимларини мутлақо издан чиқариб юборди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳозирча Америка ва Канададан 21 киши мазкур мегатўфон қурбонига айланишди. Ҳисоб-китобларга кўра, 20 миллиард доллардан ортиқ зиён етказилган.