Ҳар бир сайёҳ учун кунига икки доллар йиғим олинади

    Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу ҳужжатга биноан, шу йилнинг 15 октябридан сайёҳларни жойлаштириш бўйича хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лизенцияга эга бўлган субъектлар сайёҳларнинг ҳар бир яшаган кунига 2 доллар йиғим тўлайди. Бу ҳақда Podrobno.uz сайти хабар беради.

    Туристларни жойлаштириш бўйича туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга субъектларга меҳмонхона хўжаликлари, сайёҳлик мажмуалари,  туристлик базалари, дам олиш ҳудудлари, пансионатлар, кемпинглар, ўтов лагерлари, миллий меҳмонхоналари ва туристларни камида бир кеча жойлаштириш қувватига эга бошқа объектлар киради.

    Бунда бошқа туристик фаолиятини амалга оширувчи бошқа субъектлардан йиғимлар бекор қилинади. Ушбу йиғимлардан келиб тушган маблағлар «Ўзбектуризм» компанияси ҳузуридаги туримни ривожлантириш фондига келиб тушади.

    SHARE