Шахзода Москвада концерт беради

Ёшларнинг севимли хонандаси Шаҳзода Тошкентдаги 1 майдан 7 майгача тақдим этган янги шоу дастурини гастроль сафарлари бўйлаб тақдим этишни бошлайди. Хонанда расмий сайти тарқатган хабарда келтирилишича, 22 ноябрь куни Москвадаги Лужники ГКЦЗ “Россия”да унинг навбатдаги яккахон концерт дастури бўлиб ўтади. Тур доирасидаги гастроль сафарлари Олма-ота, Махачкала, Остона, Дербент, Павлодар, Боку ва бошқа шаҳарларда давом этади.

Гастроль сафарларини хонанда катта концерт билан Дубай шаҳрида якунлаб, шундан сўнг Тошкентда навбатдаги яккахон концертини тақдим этиш учун тайёргарликни бошлайди.

SHARE