Террористларнинг ғазначиси қўлга олинди

Афғонистон ва Халқаро коалиция кучлари Афғонистоннинг Қундуз музофотида Ўзбекистон исломий ҳаракатининг молиявий масалалар бўйича воситачиларидан бирини қўлга олган. У афғон ва халқаро кучлари тузилмаларига қарши ҳужумлар уюштириш учун қурол-яроғлар олди-бердисида фаол иштирок этиб келганликда айбланмоқда.

Бундан аввалроқ, Ўзбекистон исломий ҳаракатининг яна бир етакчиларидан бири Қундуз музофотида қўлбола портловчи моддаларни тайёрлаш ва улар орқали террор актларини амалга ошириш ҳамда режалаштириш бўйича айбланиб, ҳисбга олинган эди.

Қундузда толибонлар ва Ўзбекистон исломий ҳаракатининг вакилларига қарши жиддий чора-тадбирлар кўрилиб, йил бошидан бери 14 та рейд ўтказилган. Пировардида, ўнлаб террористлар йўқ қилинган.

SHARE