Ўзбекистонда 2013 йилда 973 мингта иш ўрни яратилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2013 йилда иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилди, деб хабар беради ЎзА.

Дастур лойиҳасида 2013 йилда 973 мингта, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига – 485,5 мингта, касаначиликнинг турли шаклларини кенгайтириш ҳисобига – 218,4 мингта, йирик ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва қайта тиклаш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма, қишлоқ хўжалиги ҳисобига – 268,8 мингта янги иш ўринларини яратиш назарда тутилмоқда.

Дастур мамлакат парламенти томонидан тасдиқланиши керак.