Ўзбекистон талабалари ва олимлари уюшмаси IU World Fareда биринчи ўринни қўлга киритди

Ўтган ҳафта Блумингдонда Индиана университетининг жаҳон кўргазмаси бўлиб ўтди. Анъанавий ўтказиб келинадиган IU World Fare кўргазмасининг олтинчи йилгисида 21 та талабалар уюшмаси иштирок этди.

Мазкур халқаро кўргазмада турли мамлакат вакиллари ўз миллий қадриятларини, маданияти, урф-одатлари ва таомларини, рақсларини намойиш этишади. Ушбу тадбирда Ўзбекистон талабалари ва олимлари уюшмаси илк маротаба қатнашди. Уюшма аъзоларининг чиқишлари халқаро талабалар ва америкаликларда ўзбек маданияти ва Ўзбекистонга катта қизиқиш уйғотди. Ва албатта, ўзбекона буюмлар, ош, шунингдек, чойнак, пиёла, атлас, дўппти, бешик, елпиғич сингари миллий қадриятларимиз сингган буюмлар ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон тарихи, тарихий қадамжолари ҳақидаги брошюралар Ўзбекистон талабалари ва олимлари уюшмаси томонидан барча тарқатилди.

Ўзбекистонлик талабалар ва олимлар, шунингдек, “Андижон полкаси” рақсини намойиш этишди, меҳмонларга чой, миллий таомлар ва мева-чевалар улашилди.

Ўзбекистон талабалари ва олимлари уюшмаси мазкур кўргазмада биринчи марта қатнашганига қарамасдан энги яхши маданий намойиш номинациясида биринчи ўринни қўлга киритди. Бу уюшма аъзоларининг катта саъй-ҳаракатлари эвазига қўлга киритилди. Ўзбекистонни мана шундай тарғиб қилаётганимиздан фахрланамиз.

Fikr yo'q

Фикрингизни билдиринг