“МТС — Ўзбекистон” мулклари давлат фойдасига олиб қўйилмайди

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция ҳайъати биринчи инстация судининг “МТС—Ўзбекистон” компанияси мулкини давлат даромадига қаратиш ҳақидаги қароринии бекор қилди. Суд, шунингдек, компанияга молиявий давъволар 8 ой давомида тўланиши кўрсатиб ўтилган.

    Апелляция ҳайъати, шунингдек, “Ўздунробита” МЧЖ ХКга молиявий даъво миқдорини 600 миллион доллар миқдори баҳолаган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент  шаҳар суди аппеляция ҳайъатининг бу ҳақдаги қарори 8 ноябрь куни қабул қилинган.

    Апелляция ҳайъати “Ўздунробита”ни “МТС-Ўзбекистон”нинг тўрт нафар ходимига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида фуқаролик жавобгар сифатида қайд этди. Тошкент шаҳар судининг мазкур ходимлар бўйича қарори ўз кучида қолдирилди.

    Айни чоғда МТС компанияси суд жараёнида уларнинг далил ва эътирозлари тинглангани ва қисман қондирилганидан қаноат ҳосил қилган.

    SHARE