Нью-Йоркда ҳали ҳам бензин тақчиллиги кузатилмоқда

Нью-Йорк тарихидаги энг йирик тўфонлардан бири бўлган Сэнди оқибатида шаҳарда ижтимоий инфратузилма объектлари, шу жумладан, ёқилғи қўйиш шоҳобчалари жиддий шикастланган. Шаҳар бўйлаб барча бензин қўювчи шохобчаларда бензин ҳали ҳам етишмаяпти. “РИА Новости”нинг ёзишича, шаҳарда дизель ёқилғисини топиш мумкин эди.

Бундай тақчиллик Нью-Йоркда истиқомат қилаётган ўзбекистонликларга ҳам жиддий қийинчиликлар туғдирмоқда. Кундалик юмушларни бажариш учун траснпорт хизматидан фойдаланмасликнинг иложи йўқ. Шу боис штатдаги ватандошлар бир-бирларини қўллаб-қувватлаб, эҳтиёжманд кишиларга бензин топишда яқиндан ёрдам беришган. Айрим ватандошларимизнинг айтишича, мана шундай оғир шароитларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш туриш жуда муҳимдир.

Ҳафта охирида Нью-Йорк ташқарисидаги ёқилғи қўйиш шохобчаларидагина бензин топиш мумкин эди. Уларда ҳам автомобиллар узундан-узун навбат ҳосил қилган эди.

Бензин тақчиллиги йўлларда автомашиналар сонини кескин даражада камайтирган. Боз устига полиция Манхэттенга кирмоқчи бўлган машиналарга тақиқ қўйган. Шу боис ушбу районга кириш учун автомашинада камида уч киши бўлиши талаб қилинар эди. Шу боис йўловчилар турли ижтимоий-тармоқлар орқали Манхэттенга отланаётганларни излашга, биргаликда битта машинада кетишга ҳаракат қилишган.

Шаҳарда мактаблар бугундан ўқиш жараёнларини бошлаши мумкин. Айни пайтда эртага — мамлакат президенти сайлови куни муносабати билан барча сайлов участкаларида электр таъминотини йўлга қўйиш юзасидан ҳам изчил ишлар олиб борилмоқда, деб хабар оммавий ахборот воситалари.

SHARE