Қани, кетдик! Нью-Жерси аҳолиси электрон почта орқали овоз бериши мумкин — АҚШда сайлов участкалари очилди

Нью-Жерси штати ҳокимияти “Сэнди” тўфони боис эвакуация қилинган штат аҳолисига электрон почта орқали овоз беришга рухсат берди. Штат маъмурияти сайловчилар сайлов участкасига етиб бормаслиги мумкинлигидан ҳавотир олишмоқда. Шу билан бирга, тўфон оқибатларини бартараф этишда иштирок этаётган қутқарувчилар ҳам электрон почта орқали овоз беришлари мумкин. Айни чоғда штат маъмурияти кимда-ким сайлов участкасига боришга тўфон ноқулайликлари боис бора олмаса ўз сайлов округини телефон ёки факс орқали хабардор қилиб қўйиши сўралмоқда.

Экспертлар фикрича, бундай тизим илгари амалиётда бўлмаганлиги боис жиддий муаммоларга дуч келиши мумкин.

SHARE