Ўзбекистонда ОАВни давлат рўйхатига олиш икки бараварга арзонлаштирилди

Ўзбекистон ҳукуматининг қарори  билан оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатига олиш учун йиғиладиган давлат божлари миқдори камайтирилди. Қарорга кўра, даврий матбуот нашрлари (газеталари, журналлар, бюллетенлар, альманахлар ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказиш учун аввалги энг кам иш ҳақининг 25 баравари ўрнига 12,5 бараварга туширилди, теле-, радио-, видео-, кинохроник дастурлар ва ахборот агентликлари энг кам иш ҳақининг аввалги 30 баравари ўрнига 15, интернет ОАВ 0,5 баравар, болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, таълим, маданий-маърифий йўналишдаги ОАВ учун энг кам иш ҳақининг 2,5 баравар миқдорида давлат божи тўланади. Реклама нашрлари эса 50 баравари ўрнига 25 баравар миқдорида тўлайди.

 

Шу билан бирга, Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги низомга янги норма билан тўлдирилиб, унга кўра, давлат рўйхатига олиш ёки қайта рўйхатга олиш учун ҳужжатлар қайта кўриб чиқилаётганда, агар аввал берилган эътирозлар бартараф этилган бўлса, янги нуқсон ёки камчилик билан рўйхатга олишни рад қилишга йўл қўйилмайди.

SHARE