Ўғрини тўфон урди

“Сэнди” тўфони чоғида Нью-Йоркда жиноятчилик даражаси 3 бараварга камайган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги Нью-Йорк полиция департаментига таяниб хабар берди. Чунончи, 29 октябрдан 2 ноябргача бўлган давр оралиғида шаҳарда жиноятчилик 32 фоизга пасайган.

Бунда қотилликлар сони 86 фоизга, зўрлаш ҳолатлари 44, босқинчилик 30, қуролли ҳужумлар 31, майда ўғирлик 48, машина олиб қочишлар 24 фоизга камайган. Умуман, шу беш кун ичида Нью-Йоркда 1061 та жиноят қайд этилган. Ваҳоланки, ўтган йили худди шу давр оралиғида 1524 та жиноий қилмишлар уюштирилган.

Лекин шундай бўлса-да, уйларни бузиб талон-тарож қилиш ҳолатлари 3 фоизга ўсган. Полиция вакилларининг сўзларига қараганда, бу аҳолининг бевосита ёғингарчилик боис ўз уйларини ташлаб чиққанлигидан айримларнинг “фойдалангани” билан бевосита боғлиқдир.

Эслатиб ўтамиз, “Сэнди” тўфони туфайли АҚШда 100 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлиб, жуда кўплаб шаҳар қисмлари электрсиз қолиб кетди. Экспертларнинг фикрича, тўфон Америка иқтисодиётига 30-50 миллиард АҚШ доллари миқдорида зарар келтирган.

SHARE