Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Улфат Қодиров: Тошкент билан Анқара ўртасида ҳал бўлмайдиган муаммо йўқ

“Тошкент билан Анқара ўртасида сиёсий муносабатлар масаласида ҳеч қандай муаммо йўқ. Айрим жиҳатлар бор, лекин улар муаммо туғдирмайди. Биз ушбу икки масалани бир-биридан аниқ фарқлашимиз лозим”, деди Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Улфат Қодиров Туркиянинг “Онадўли” ахборот агентилигига берган эксклюзив интервьюсида. Бу ҳақда полит.ўз сайти хабар беради.

Унинг фикрича, Туркия Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга, Тошкент билан Анқара муносабатларни ривожлантириш учун қадам қўйишлари керак.

“Президентимиз Ислом Каримов Туркияни [ўзаро муносабатлардаги] асосий мамлакат деб билади ва у биз учун қадрдон мамлакатдир. Мамлакатимиз мустақилликка эришган пайтлар Туркия бизга ёрдам кўрсатган эди, халқимиз буни ҳеч қачон унутмайди. Агар икки мамлакат яқиндан ҳамкорлик қилса, ушбу носозликлардан қутулиб кетишимизга қаттиқ ишонаман. Яқин кунлар ичида ташқи ишлар вазирлари ўртасида бир неча учрашув бўлиб ўтади. Ушбу учрашувлар муносабатларни кенгайтиришига ишончим комил”, деди элчи жаноблари интервьюсида, шу жумладан.

SHARE