Боқуда «Chevrolet Cobalt» тақдимоти

5dd9fd4470ae3b57a7cdeb233ed1e968_500_0_0

Озарбайжон пойтахтида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Chevrolet Cobalt» автомобилининг тақдимоти бўлиб ўтди, дея хабар беради Trend.az.

Маросимда қатнашган Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Шерзод Файзиев глобал молиявий-иқтисодий инқирозга қарамай, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ўртача 8,5 фоизлик иқтисодий ўсиш кузатилаётганини таъкидлаб ўтди.

«Ўзавтосаноат» ва Американинг «General Motors» компаниялари муассислигида тузилган «GM Uzbekistan» қўшма корхонаси ўзбек автомобилсозлигининг бош бўғини ҳисобланади», – деди Файзиев.

«Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари Тоҳир Жалилов Озарбойжонда «Chevrolet Cobalt» ва бошқа ўзбек автомобилларининг бўлиши икки халқни янада яқинлаштиришга хизмат қилишига умид билдирди.

Тақдимот маросимида айтилишича, Chevrolet Cobalt йилига 120 минг дона ишлаб чиқарилади, шунинг ярмини МДҲ бозори, жумладан, Озарбайжонда сотиш режалаштирилган.

Маросимда Ўзбекистон халқ артиси Насиба Абдуллаева иштирок этиб, барчага манзур қўшиқларини ижро этди.

Манба:uz.ca-news.org