Дунёда энг биринчи юборилган СМС`да нима ёзилган эди?

Бугун мобил алоқа ва унинг турли функциялари ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб қолди. Бундан роппа-роса 20 йил аввал яъни 1992 йил 3 декабрь куни Нил Папуорт смс хабар юбориш технологиясини амалиётга жорий этганди. Тарихий сана муносабати билан олим алоқа тизимида ўзига хос янгича услуб бўлган ушбу технология тарихи хақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, британиялик муҳандис вақти келиб смс алоқаси оддий телефон қўнғироқларига рақобатчи бўлишини ҳаёлига ҳам келтирмаган.
Илк СМС 1992 йилнинг 3 декабр куни жўнатилган, ўшанда “Sema Group”нинг 22 ёшли ҳодими Нил Папуорт Vodafone компаниясининг янги технологиясини синовдан ўтказаётган эди. Ушбу “синов хабар” бор-йўғи икки сўздан иборат бўлган: “Рождество билан”. Қизиғи, даставвал СМС ларни компьютердан жўнатишган, кейинроқ эса мобил алоқалар ўртасида тўғридан-тўғри хабар алмашиш йўлга қўйилган.
Аввалига “Sema Group” ҳодимлари улар қандай кашфиёт қилганларини ҳаёлларига ҳам келтиришмаган эди. Мазкур хизматни йўлга қўйишга ҳам унча шошишмаган. Зеро, абонентлар 2000 йилдан бошлабгина бу хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлганлар. Унча қиммат бўлмаган бу хизматнинг ўта қулайлигини омма дарҳол таъкидлади. 160 символдан иборат хабарлар ёш фойдаланувчиларнинг хаққоний танлови бўлди.
Нил Папуортнинг айтишича, у ўз ихтиросининг қай даражада қимматли эканлигини фақат унинг 10 йиллик юбилейидан кейингина англаб етган.
SkyNews хабарларига қараганда, 2011 йилда Буюк Британияда 150 миллиарддан ортиқ қисқа матнли хабарлар жўнатилган – бу эса беш йил аввалги кўрсаткичдан уч марта кўп. Бу хизматдан асосан 12 -15 ёшгача бўлган ўсмирлар фойдаланишади: улар ҳафтасига ўртача 193 та хабар жўнатишади. Бошқа ёшдагилар эса бу хизматдан тўрт маротаба камроқ фойдаланишади.

Manba: www.skynews.com