Foreign Policy: 2012 йилнинг глобал фикрловчилари

АҚШда чоп этилувчи Foreign Policy («Ташқи сиёсат») журнали «2012 йилнинг глобал фикрловчилари» юзталигини эълон қилди.

Руйхатдаги биринчи ўрин Мьянма мухолифати етакчиси Аун Сан Су Чжи ва мазкур мамлакат президенти Тейн Сейнга берилди. Журналнинг ёзишича, улар ҳамма жойда, ҳатто энг репрессив давлатларда ҳам ўзгаришлар қилиш мумкинлигини кўрсата олишди.

Иккинчи ўринга Тунис президенти Монсеф Марзуки «араб инқилоби» ғояси ҳаётийлигини қўллаб-қувватлаш» ифодаси учун лойиқ кўрилди.

Учинчи ўринни «ҳали ҳам келажак ҳақида ўйлаётгани учун» АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва унинг турмуш ўртоғи, айни пайтдаги Давлат котиби Хиллари Клинтон эгаллади.

Тўртинчи ўрин Стэнфорд университети ҳузуридаги Сунъий онгни ўрганиш лабораторияси раҳбари Себастьян Трунга раво кўрилди. Труннинг ҳайдовчисиз автомобиль ишлаб чиқишдаги хизматлари рўйхат тузувчиларнинг эътиборига тушган.

«2012 йилнинг глобал фикрловчилари» рўйхатидаги илк бешталикдан хайрия фаолияти учун Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда ҳам ўрин олган.