Қозоғистон бугун мотамда

000000025 декабрь куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри яқинида Ан-72 самолётининг қулаб тушиши оқибатида 27 киши ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг орасида Чегара хизмати бошлиғи вазифасини бажарувчи Турғанбек Стамбеков ҳам бор эди. Ҳалокат сабаби ҳозирча аниқ эмас (бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда). Бу жорий йилда қозоғистонлик чегарачиларнинг иккинчи бор кўп сонли қурбонлар бериши. Май ойи охирида Хитой билан чегарадаги «Арқанкерген» постида юз берган воқеада ўн тўрт нафар ҳарбий хизматчи ўлдирилган эди.

Бортида чегарачилар бўлган Ан-72 ҳарбий-транспорт самолёти Остонадан Жанубий Қозоғистон вилоятининг маъмурий маркази бўлмиш Чимкент шаҳрига келаётган эди. Миллий хавфсизлик қўмитасининг (Чегара хизмати унинг таркибига киради) маълум қилишича, ҳарбий хизматчилар йил якунларига бағишланган минтақавий йиғилишда қатнашишлари керак бўлган. У ердан 26 декабрь куни Тошкентга учишлари ва Ўзбекистон чегара хизмати раҳбарияти билан учрашишлари режалаштирилган эди.

1111111Самолёт маҳаллий вақт билан тахминан соат 19:00 да радарлардан ғойиб бўлди. Орадан кўп ўтмай унинг Чимкентдан бир неча ўн километр узоқликдаги Сайрам қишлоғи ёнига қулаб тушгани маълум бўлди. «Мен уйга кирмоқчи бўлиб тургандим. Бирдан самолёт шовқинини эшитиб қолдим, у шунчалар паст учардики, аввал ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман, – дейди шу ерда яшовчи Бауржан Дўсов. – Уч-тўрт сониядан кейин худди бомба портлагандек портлаш бўлди. Тезда кийиниб, ўша жойга боришга тўғри келди. Бир нечта жойда олов ёнар, жасадлар сочилиб ётарди…»

«Соат 19:30 да атроф ёришиб кетди, кучли портлаш овози эшитилди, – дейди яна бир гувоҳ Диас Ўлжасов. – Биз мушак отиляпти, деб ўйлапмиз. Югуриб бориб қарасак, самолёт қулаб тушибди».

Воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинди. Бироқ маҳаллий «Ўтрор» телеканали мухбирининг қайд этишича, томошаталаблар сони қўриқлаётган сонидан анчагина кўп эди, шу сабаблар аллақанча одам тўсиқдан ўтишга муваффақ бўлган, баъзилар видеотасвирга олувчи техникадан фойдаланган.

Телеканал маълумотига кўра, самолёт турар жойлар яқинидаги очиқ конга қулаган. Фавқулодда ҳодиса ерига етиб борган қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар ва «Тез ёрдам» ходимлари ёниши тугай деб қолган самолёт парчалари ва ўлганларнинг жасадларини кўришди. Кейинроқ бортдагиларнинг бари ҳалок бўлгани расман билдирилди.

Эрталаб ҳалок бўлганларнинг рўйхати эълон қилинди. Авиаҳалокатда етти нафар экипаж аъзолари (командир, унинг ёрдамчиси, штурман, уч нафар бортмеханик ва бир кузатувчиси), 19 нафар чегарачи, жумладан, Чегара хизмати бошлиғи вазифасини бажарувчи полковник Турғанбек Стамбеков ва унинг рафиқаси Сауле Стамбекова дунёдан кўз юмди.

55896Турғанбек Стамбеков Чегара хизмати раҳбари сифатида ярим йилча ишлади, холос. У аввалги раҳбар Нуржан Мирзалиевнинг истеъфога чиқиши муносабати билан июнь ойида мазкур лавозимга тайинланган эди. Мирзалиев «Арқанкерген» чегара постида ҳарбий хизматчиларнинг ўлдирилиши ортидан ишдан кетган (кейинроқ бу воқеада ягона омон қолган оддий аскар Владислав Челах айбдор деб эълон қилинди).

Самолётда шунингдек Чегара хизмати марказий аппаратининг зобитлари ва «Ўнтустик» минтақавий бошқармасининг ҳарбий хизматчилари бор эди. Қозоғистонлик сиёсатшунос Марат Шибутовнинг таъкидлашича, ҳалокат Чегара хизмати раҳбариятининг қарийб учдан бир қисмини ҳаётдан олиб кетди.

Мазкур воқеа юзасидан «Парвоз ёки унга тайёргарлик қоидаларини бузиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Чимкентга Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Нуртай Абикаев етиб келди. Матбуот анжуманида Абикаев Ан-72нинг «қора қути»си аллақачон топилганини маълум қилди ва авиаҳалокатнинг тахминий сабабларига тўхталиб ўтди (ноқулай об-ҳаво, инсон омили, самолётнинг техник ҳолати). Теракт тахмини инобатга олинмади.

Ўша куни об-ҳаво чиндан ҳам яхши эмасди. «Кун бўйи ёмғир ёғди, оқшом пайти ҳўл қор ёға бошлади, йўлларда кўриш имкониятда кескин тушиб кетди, – дейилади «Еттинчи канал» хабарида. – Соат 20 га бориб қор ёғиши кучайди, ҳаво ҳарорати минус саккизга тушиб кетди. Махсус техника йўлларни тозалашга улгурмай қолди».

Ҳарбий-ҳаво кучлари собиқ қўмондони (ҳарбий учувчи, ҳозир – сенат аъзоси) Мухтор Алтинбаевнинг таъкидлашича, Ан-72дан ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам фойдаланиш мумкин. «Мен бу самолётни бошқарганман, у экипаж учун қулай, – деди у. – Уни бошқариш осон, навигация жиҳатидан яхши жиҳозланган». Бироқ сенатор авиаҳалокат ноқулай об-ҳаво шароити туфайли юз берган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни инкор этмади.

27772_w300_h200Об-ҳаво мавзуси бошқача нуқтаи назардан ҳам муҳокама этилди. Баъзиларнинг айтишича, ёмон ҳавода чегарачилар учмаслиги керак эди. «Куч органлари раҳбарияти парвозлари регламентини ўзгартириш зарур, – дейди сиёсатшунос Марат Шибутов. – Бундай ҳавода Ан-72 каби ишончсиз самолётда умуман учмаслик керак. Ҳеч қандай музокаралар ёки тадбирлар харбий хизматчиларнинг ҳаёти қадар қадрли эмас». Парламент қуйи палатаси педутати, собиқ мудофаа вазирининг ўринбосари Бахитжан Ертаевнинг таъкидлашича, қийин об-ҳаво шароитида парвозлар тартиб-интизомини таъминлаш мақсадида барча ҳарбий самолётларни Мудофаа вазирлиги ихтиёрига ўтказиш керак.

Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарига кўра, авиаҳалокат қуйидагича содир бўлган: самолёт қўнишга шайланаётиб тепаликка урилиб кетган. Бироқ маҳаллий телеканаллар гувоҳларнинг сўзларига таянган ҳолда бошқача маълумот тарқатишди: самолёт қўнишга тайёрланаётиб тўртинчи бор айланганида 800 метр баландликдан қулаб тушган.

7574Қозоғистон ҳарбий-ҳаво кучлари ва Чегара хизмати ихтиёрида бир нечта Ан-72 бор. Ҳалокатга учраган самолётдан 1991 йилдан бери фойдаланиб келинган, 2012 йилнинг ёзида капитал таъмирдан чиқарилган. Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотига кўра, экипаж тажрибали ҳарбий учувчилар ва мутахассислардан иборат эди.

Мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик изҳор қилди ва уларга кўмак берилишини билдирди. Бугун мамлакат бўйлаб мотам ҳукм сурмоқда.

Манба:www.caravan.kz. www.lenta.ru.

/p