Тошкент Марказий Осиёда яшаш учун энг арзон шаҳар деб топилди

Марказий Осиё Бизнес-жамияти минтақада жойлашган мамлакатлар пойтахтларида яшаш харажатини ҳисоблаб чиқди. Унга кўра барча параметрларнинг ўртача ҳисоби бўйича Тошкент шаҳрида яшаш бошқа шаҳарларга қараганда анча арзонроққа тушиши ойдинлашди. Мисол учун бир хонали квартирани бир ойга ижарага олиш Ашхабод марказида – $350, Остонада – $1250, Бишкекда – $335, Душанбеда $375 ва Тошкентда – $175 туради. Стандарт квартира учун (85кв.м. майдон) коммунал тўловлари, жумладан электр энергияси, газ, сувга Олмотада ойига $95, Ашхабодда – $7, Бишкекда – $37,5, Душанбеда $36,25 ва Тошкентда $12 тўлаш керак бўлади. Ойлик иш ҳақлари Душанбеда $138, Ашхабодда $200 ва Тошкентда $250, Олма- Отада $655 атрофида келтирилган.

Қуйида барча параметрлар бўйича кўрсаткичлар билан танишинг. Нарҳлар АҚШ долларида берилган.

Тушлик, ўртача ресторан: Ашхабод -$12.00 . Остона -$12.50. Бишкек -$9.00. Душанбе -$3.60. Тошкент -$5.10.

Бозор. Сутнинг нархи (1 литр): Ашхабод -$0.70 . Остона -$1.25. Бишкек -$0.89. Душанбе -$1.52. Тошкент -$0.58.

Бозор. Тухумнинг нархи (12 донаси): Ашхабод -$2.10 . Остона -$1.55. Бишкек -$2.06. Душанбе -$2.052. Тошкент -$0.58.

Жамоат транспортида йўл ҳақи (бир томонга):  Ашхабод -$1.00 . Остона -$0.75. Бишкек -$0.21. Душанбе -$0.28. Тошкент -$0.24.

Такси (1соат):  Ашхабод -$2.00 . Остона -$12.00. Бишкек -$9.20. Душанбе -$10.25. Тошкент -$3.50.

Бензин(1л):  Ашхабод -$0.26 . Остона -$0.88. Бишкек -$0.82. Душанбе -$1.70. Тошкент -$0.82.

85 кв.м турар-жой учун электр, газ, сув, чиқинди тўлови:  Ашхабод -$07.00 . Остона -$85.00.  Бишкек -$37.00. Душанбе -$36.25. Тошкент -$12.00.

Уй-жой ижараси. Шаҳар марказида 2 хонали квартира:  Ашхабод -$350.00 . Остона -$1250.00.  Бишкек -$335.00. Душанбе -$375.00.  Тошкент -$175.00.

Уй-жой ижараси. Бошқа ҳудудларда 2 хонали квартира:  Ашхабод -$300.00 . Остона -$550.00.  Бишкек -$170.00. Душанбе -$102.00.  Тошкент -$100.00.

Уй-жой нархи. Шаҳар марказида 1кв.м учун:  Ашхабод -$800.00 . Остона -$1500.00.  Бишкек -$1000.00. Душанбе -$2100.00.  Тошкент -$700.00.

Маош ва молия: Ўртача ойлик иш ҳақи:   Ашхабод -$200.00 . Остона -$450.00.  Бишкек -$400.00. Душанбе -$137.00.  Тошкент -$250.00.