Ўтов интернетга чиқди

“Ўзтадбиркорэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси “Exotic Uzbekistan” ҳунармандлари маҳсулотларини сотиш учун биринчи халқаро Ўзбекистон интернет-магазинини очди.

“Правда Востока” газетасининг ёзишича, www.1st-uztrade.com интернет-магазинининг ассортиментидан оддий совғабоп маҳсулотлардан сотиб, қорақалпоқ ўтовларигача бўлган буюм ва жиҳозлар ўрин олган. Ўз маҳсулотларини хорижликларга сотишни истаган ҳунармандлар “Ўзтадбиркорэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси билан шартнома имзолайди. Компания, ўз навбатида, маҳсулотларни хорижлик мижозларга етказиб бериш мажбуриятини олади.

Ўзбекистон бўйлаб маҳсулотларни почта хизмати, хорижда халқаро транспорт компаниялари тарқатиш билан шуғулланишади. Маҳсулот бўйича тўлов, аввало, компания ҳисоб-рақамига келиб тушади, сўнг ҳунарманднинг ҳисоб-рақами ёки банк карточкасига ўтказиб берилади.

Интернет-магазин маҳсулотга юз фоизлик тўлов амалга оширилгач, етказиб берилишини маълум қилди. Айни чоғда харидорга маҳсулот учун сифат кафолати берилади.

SHARE