Ўзбекистон ФИФА рейтингида икки поғона юқорилади

qataruzbs_16102012

Халқаро футбол федерацияси – ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки ўрин юқорига кўтарилиб, айни вақтда 67-поғонани банд этиб турибди, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайти.

Ўтган ойги рейтингнинг 69-поғонасидан ўрин эгаллаган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг очколари сони, айни вақтда 513тани ташкил этмоқда ва Миржалол Қосимов шогирдлари ФИФА томонидан 19 декабрь куни эълон қилинган рейтингда 67-поғонани банд этиб турибди. Қайд этиш жоиз, ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 6-тур ўйинлари доирасида 14 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронда Эрон миллий терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ЖЧ-2014 сўнгги саралаш босқичи, «А» гуруҳида пешқадамликни қўлга олди. Бу натижа, эса Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рейтингдаги очколари сонини 23тага оширди.

Осиё қитъаси терма жамоалари орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамон кучли бешликдан ўрин олиб турибди. Кучли бешликдан Япония (22), Жанубий Корея (35) ва Австралия (36) ҳамда Эрон (59) терма жамоалари ўрин олган.

МДҲ таркибига кирувчи терма жамоалар ичида Ўзбекистон кучли тўртликдан ўрин олган. Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида Россия (9), Украина (47) ҳамда Беларусь (65) терма жамоаларидан кейинги ўринда турибди.

ЖЧ-2014 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистоннинг қолган икки рақиби – Қатар ва Ливан терма жамоалари мос равишда ФИФА рейтингининг 96- ва 127-ўринларида боришмоқда. ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 6-тур ўйинлари доирасида мазкур терма жамоалар ўзаро кураш олиб бориб, унда Қатар терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан хабарингиз бор. Ливан устидан қозонилган ғалаба, Қатар терма жамоасини ўтган ойги рейтингдан 6 поғона юқорига кўтарилишига замин яратган бўлса, Ливан терма жамоаси ушбу мағлубият эвазига 15 поғонага пастга тушиб кетган ва айни дамда рейтингнинг 127 поғонасидан жой олган.

Умумий рейтингда ҳали ҳам Испания терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда Германия, Аргентина, Италия, Колумбия, Англия, Португалия, Голландия, Россия ва Хорватия терма жамоалари бормоқда.

SHARE