2013 йил 1 февралидан АҚШ иммигрантлари учун сил касаллиги бўйича янги тартиб жорий қилинади

Tashkent3NOB_AtDusk_2066_944_1

Иммиграцион визага мурожаат этувчи барча иммигрант ва қочоқлар тиббий кўрикдан ўтишлари шарт, деб хабар беради АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг расмий веб-сайти. Соғлиқни сақлаш ва одамларга маиший хизмат кўрсатиш департаменти (HHS)/Касалликларни назорат қилиш марказлар(CDC)ининг низоми АҚШга келаётган барча иммигрант ҳамда қочоқлардан сил касаллигини аниқлаш мақсадида текширувдан ўтишларини талаб этади.

Сил касаллиги бўйича техник йўриқномасига 2007 йилда ўзгартишлар киритилган бўлиб, бу ўзгартишлар янги, тўғри аниқлайдиган тестлардан фойдаланилган ҳолда, АҚШга сил касаллигини олиб кириш хавфини камайтириш ва дастлабки ташхис ва замонавий даволаш усуллари ёрдамида иммигрант ва қочоқларнинг соғлиғини яхшилаш мақсадида киритилган. 2007 йилдаги Сил касаллиги бўйича йўриқномада сил касаллиги эҳтимоли бор бўлган иммигрант ва қочоқлардан бактериологик текширув орқали аниқ тест натижаларини олиш талаб этилади. Сил касаллигининг ижобий ташхиси қўйилгандан сўнг сил касаллигини даволаш учун дориларга сезувчанлик тестини (DST)топшириш лозим.

Яна бир ўзгаришлардан бири бу тўғридан-тўғри назоратдаги даволаш (DOT) ҳисобланади. Даволаш мурожаат этувчининг АҚШга келишидан аввал бошланади ва тиббиёт ходимлари беморнинг сил касаллигига қарши белгиланган дориларни қабул қилаётганини назорат қилади.

2007 йилда техник йўриқномаларга киритилган ўзгартишлар Ўзбекистонда 1 февралдан кучга киради.

Болаларда сил касаллигини аниқлаш учун янги Техник йўриқномага асосан, сил касаллиги даражаси аҳолисига кўра ҳар 100 000 кишининг 20 тасидан ортиғида аниқланган мамлакатлардаги 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалардан тери ости (манту) текширувидан  ўтиш талаб этилади. Агар тери остига ўтказилган тест (манту) натижаси ижобий бўлса, кўкрак қафасини рентген нурида кўриш талаб этилади. Агар рентгенографик текшируви сил касаллигининг эҳтимолини берса, у ҳолда бактериологик текширув ва уч ҳисса балғамнинг микроскопик текшируви талаб қилинади.

Иммиграцион виза мурожаатчисида сил касаллиги тери ости (манту) текшируви ижобий натижа берса, ва кейинги текширувлар салбий натижа кўрсатса, бу мурожаатчи тиббий кўрик натижалари талабларига асосан ўз визасини энг камида 8 ҳафта мобайнида олиши мумкин. Тўғридан тўғри назоратдаги даволаш (DOT) талаб этиладиган мурожаат этувчилар тиббий кўрик натижалари талабларига жавоб беришлари учун энг камида 6 ой ёки назоратдаги даволаш муддатига қараб 24 ойгача даволанишлари керак бўлади.