Олимжон Шарипов Чикагодаги Ўзбек-Америка жамияти раиси этиб сайланди

olim sh
Яқинда Чикагодаги Ўзбек-Америка жамияти (ЧУАЖ) ҳайъат аъзоларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда жамиятнинг раҳбар органлари учун ўтказилган сайлов натижалари кўриб чиқилди. ЧУАЖ жамиятининг асосчиси  Сирожиддин Насафий истеъфога чиқиши муносабати билан жамият президентлигига ўз номзодини қўймади.

 Маълумки, Чикагодаги Ўзбэк-Америка уюшмаси  2009 йил январь ойидан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.Ўткан вақт мобайнида Сирожиддин Насафий ушбу ташкил

отнинг оёққа турғазишда, ўзбек маданиятини америкаликларга тарғиб қилишга, ватандошларни бирлаштиришда самарали иш олиб борди. У киши бошчилигида бир қанча эсда қоларлик тадбирлар ўтказилди.

Масалан, ватандошларнинг Америка ҳаётига осон мослашиб кетишлари учун ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб турди. Чикагодаги Ўзбек-Америка ассоциацияси томонидан Ўш воқеаларидан жабр кўрган миллатдошларимизга нақд пул ва кийим-кечак ёрдамлари кўрсатилди, Чикаго шаҳрида ўзбек фэстиваллари бир неча марта ташкил қилинди. Шунингдек,  ўзбек миллий байрамларидан бўлмиш Наврўз, Ўзбекистон мустақиллиги куни ва бошқа миллий байрамларини мазмунли ўтказишда Сирожиддин Насафийнинг беминнат ёрдами  катта бўлди.

UAAC Picnic, 10 June 2012 (18)

Хуллас, Сирожиддин Насафий ўзининг тўрт йиллик раҳбарлиги мобайнида Чикагодаги Ўзбек-Америка Ассоциациясини оёққа турғазишда катта ҳисса қўшди.

Ўтказилган сайлов натижаларига кўра, 85 фоиз овоз билан Олим Шарипов Чикагодаги Ўзбеклар жамиятининг янги раиси этиб сайланди. Олим Шарипов Америкада 10 йилдан буён истиқомат қилади. У Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 1953 йилда оддий деҳқон оиласида туғиилган. Касби қурувчи-инженер. Қарши чўлини ўзлаштиришда ва бошқа турли лавозимларида ишлаган.

Шуниндек, Жамият йиғилишида 2013 йилда ўтказиладиган тадбир-режалари ҳам келишиб олинди. Бу йилги Наврўз байрами 23 март куни нишонланадиган бўлди.