Малакали шифокор-терапевт қабул қилади

Халқимизда “иссиқ жон” деган пурмаъно гап бор. Иссиқ жон бўлганимиз учун турмушимизда мунтазам шифокорлар хизматидан фойдаланамиз. Ана шундай яқин маслаҳатчиларимиздан бири, шубҳасиз, шифокор-терапевтдир. Қизиқ, бу касб эгаларини кимга муқояса қилиш мумкин? Ҳеч ким ўз соғлиғига нисбатан таваккал қилишни истамайди. Ҳаммамиз соғлиқни пул билан ҳам тиклаб бўлмаслигини яхши биламиз. Шунинг учун бўлса керак, ақлли,  фикрли ва илмли шифокор-терапевтни топиш — улкан омад. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, терапевт шунчаки шифокор эмас, балки инсоннинг соғлиқ масаласида энг яқин кишисидир. У ҳамма нарсани билиши керак бўлган инсондир.

Ана шундай инсонлардан бири шифокор-терапевт Жанна Цукермандир.

Маълумот ўрнида:

Жанна Киев тиббиёт университетини “дерматалог, венеролог” мутахассислиги бўйича тамомлаган. Косметологияга ихтисослашган. Ўз ихтисослиги бўйича 1996 йилдан бери меҳнат қилади. АҚШга 2000 йилнинг охирида келади ва тез орада Америка соғлиқни сақлаш тизимида меҳнат қила бошлайди. Дипломини тасдиқлатиб олгач, врач-терапевт бўлиб ишлай бошлайди. Американинг етакчи госпиталларида ишлаш бўйича катта тажрибага эга. Ҳозирда Нью-Йоркдаги Coney Island Hospitalда ишлайди. У ерда ўқитувчи сифатида касалхона резидентларига ўз тажрибаси билан ўртоқлашади.

Шифокор Цукерман яқинда Бруклиндаги 514 Ocean Parkway манзили бўйича ўз терапевт офисини очди. Тиббий кўрикдан ўтказиш, консультация, даволаш методикаси бўйича ишлар… Хуллас,  одатдагидек. Аммо доктор Цукерман офиси ўзига хос жиҳатларга ҳам эга. Унинг офисида одатдаги тиббий хизматлардан ташқари, каттагина лаборатория хизмати ҳам ташкил этилган. Масалан, қон анализ учун топширилса, унинг натижасини ҳафталаб кутиш талаб қилинмайди. Айни чоғда офисда ички даволаш тадбирларини амалга ошириш мумкин. Профилактик кўриклардан ташқари, офисда турли хасталиклар — гипертония, диабет, юрак касалликлари ва бошқа ички касалликларга ташхис қўйиш ҳамда даволаш мумкин. Шунингдек, аллергияга ташхис қўйиш ва уни даволаш мумкин. Муҳими, шифокор илгари шифохонада ишлагани боис нафақат Coney Island Hospitalда, балки офисда ҳам беморларни қабул қилиши мумкин. Бу, айниқса, яқинда бўлиб ўтган Сэнди тўфонидан сўнг жуда муҳимдир. Чунки касалхона ҳали-бери тўлиқ қувват билан ишлаётгани йўқ.

Жанна Цукерман ўз касбига жуда масъулият билан ёндашади. “Терапевт, моҳир механик сингари, ҳар бир механизм алоҳида ҳамда умуман, қандай ишлаётганини билиши керак бўлади.  Шунинг учун илмли терапевт шифокор-мутахассисдек қадрланади. Унда катта масъулият ётади. У беморнинг турли муаммоларини ҳисобга олиши керак бўлади, тегишли дори воситаларини танлай билиши керак бўлади. Терапевтни кемадаги йўлга боқувчига қиёслаш мумкин. У нафақат бугунги вазиятни кўрмоғи, балки эртага нима бўлишини ҳам баҳолай билиши, унинг ривожланиш босқичларини кузатиб бориш қобилиятига эга бўлмоғи керак “, дейди у ўз касби ҳақида.

Цукерман учун касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш муҳим вазифа ҳисобланади. Собиқ Иттифоқда тиббий таълимни олган ҳамда кейинчалик малакасини Америкада  тасдиқлатиб олган шифокор Цукерман беморларни даволашда ўз қарашларига эга. У бу масалага, яъни беморларнинг касаллигини аниқлаш ва даволашга тизимли ёндашади.  У Coney Island Hospitalга ташриф буюрадиган резидентларга ҳам у масалага чуқурроқ қарашни, фақатгина дарсликлар билан чекланмасдан, ҳар бир ҳолатни алоҳида ўрганишни тавсия этади. Чунки айнан битта симптом бир неча касалликлар аломати бўлиши мумкин. Масалан, оёқ оғриғи бир вақтнинг ўзида томир билан боғлиқ касалликларнинг ҳам, диабет-невропатия хасталиклари аломати бўлиши мумкин. Бошқача айтганда, шифокор тўғри ташхис қўйиши учун чуқур ва кенг билимга эга бўлмоғи керак. Бу барча асосларнинг асосидир.

 Антибиотиклар масаласига ҳам шифокор эҳтиёткор муносабат билан қарайди. “Агар зарур бўлса, демак, қабул қилиниши керак”, дейди Цукерман. Масалан, иммунитет пасайиб кетганда, одатдаги вирусли инфекцияларга бактериал инфекция ҳам қўшилади. Агар зиғирча бўлса-да, касаллик асорати бўлса, бронхит зотилжамга айланиб кетмаслиги учун тегишли чоралар кўрилиши керак. Айни чоғда ҳар бир бир антибиотик беморнинг мижозига ҳар хил таъсир кўрсатишини унутмаслик керак. Шунинг учун Цукерман дори воситасига беморнинг реакциясини яхши ўрганиб чиқади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, шифокор Цукерман бу натижалар билан чекланиб қолмоқчи эмас. У ўз офисига кардиолог, эндокринолог, физиотерапевт, педиатр сингари мутахассисларни таклиф қилмоқчи, шу билан бирга, замонавий даволаш усулларини мунтазам ўзлаштириб, ўз малакасини ошириб бормоқда. Мана шундай малакали мутахассис бугун сизларни ўз офисига таклиф қилмоқда: барча турдаги асосий суғурта полислари қабул қилинади. Беморларга қулайлик яратиш мақсадида эрталабки ва кечки қабуллар ҳам жорий этилган, ҳатто дам олиш кунлари ҳам беморларга тегишли муолажа хизматлари кўрсатилади. Офисда ягона қоида амал қилади: “бемок кутиб қолмаслиги керак!”