Нью-Йоркда “Асрлар садоси” тақдим этилди

4

“Асрлар садоси» анъанавий маданият фестивали жорий йилнинг 18-20 январь кунлари Нью-Йоркда бўлиб ўтган New York Travel  Show сайёҳлик кўргазмаларидан бирида иштирок этди.

 “Ўзбекистон маданияти ва форуми” жамғармасининг мазкур анъанавий фестивали халқаро кўргазмада “Silk Road Treasure Tours” сайёҳлик компанияси билан ҳамкорликда ва Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консуллиги кўмагида иштирок этди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, “The New York Times” нашриёти ва “American Express” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу туризм фестивалида жаҳоннинг 150 мамлакатидан беш юзга яқин сайёҳлик фирмаси иштирок этди. Кўргазмага ташриф буюрганлар сони эса йигирма минг кишидан ошди.

Кўргазмада “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармасининг “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали орқали Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти кўп сонли томошабинлара намойиш этилди. Амалий санъат намуналаридан фойдаланилган ҳолда миллий руҳда безатилган Ўзбекистон стенди барчанинг эътиборини жалб этди.

Тадбир меҳмонларига Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз каби қадимий ва навқирон шаҳарларимиз ҳамда бетакрор ва ноёб тарихий обидаларимиз ҳақида ҳикоя қилувчи эсдалик совғалари ва буклетлар тарқатилди.