Оқ уй: Башар Ассад химиявий қурол ишлатмаган

the-white-house

Маълумки, бундан бир неча ҳафта бурун Америка матбуотида Сурияда Башар Ассад ҳарбий кучлари мухолифат (ҳарбий тўдалар)га қарши химиявий қурол ишлатгани ҳақида хабарлар тарқаган эди. Чунончи, Foreign Policy журналида чоп этилган мақолада АҚШ давлат департаменти Сурия ҳукумати ўз фуқароларини химиявий қурол билан захарлагани ҳақида маълумотларга эга эканлиги таъкидланган эди.

Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик кенгаши котиби матбуот котиби Томми Витор ушбу ахборотни бугунги матбуот анжуманида  рад қилиб ўтди. “Оммавий ахборот воситаларида кўраётганларимиз ҳақиқатга тўғри келмайди”, деди у, жумладан. Унинг фикрича, агар Башар Ассад бундай чорага қўл урадиган бўлса, халқаро миқёсда жавобгарликка тортилади.

Foreign Policy журналида қайд этилишича, АҚШнинг Туркиядаги элчиси Скотт Фредерик Килнер томонидан Давлат департаментига юборилган махфий мактубда Сурия ҳукумати Хомс шаҳрида олиб борилган тадқиқотлар шундай хулосага келишга сабаб бўлганлиги ёзилган.