Обама тантанали қасамёд қабул қилди

Barack Obama Sworn In As U.S. President For A Second Term

Вашингтонда Капитолий олдида АҚШ президенти Барак Обаманинг ўз лавозимига киришиши муносабати қасамёд қабул қилди. Гарчи Обама расман куни кеча қасамёд қабул қилган бўлса-да, бугун асосий байрамона тадбир бўлиб ўтди. Обама қасамёд қабул қилиб бўлгач, 20 дақиқалик нутқ сўзлади.

У ўз нутқида сайловолди кампанияси давомида берган ваъдаларини бажаришини таъкидлаб ўтди. У, чунончи, аёлларга тенг ҳуқуқ имкониятларини яратиш, АҚШ иммиграция тизимини янада яхшилаш бўйича фаол иш олиб боришини қайд этди.

Обама, ўз нутқида, шунингдек, иқлим ўзгаришларини таъкидлаб, бу муаммога эътибор қаратмаслик келажак авлод тақдирига бефарқ қараш билан тенгдир, деб қайд этди. Унинг сўзича, Америка бу борада муқобил энергия манбаларига изчил ўтиши ҳамда бу соҳада етакчиликни қўлга олиши керак бўлади.

Обама мамлакат аҳолисини бирдамликка чақириб, барча муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал қилиш зарурлигини уқтирди.