Россия АҚШни Қирғизистондан сиқиб чиқармоқчи…

55555555555

Алмазбек Атамбаевнинг «Манас»даги Америка авиабазаси борасидаги фикри яхши маълум: Қирғизистон президенти 2014 йилда АҚШ кетганидан кейин база ноҳарбий транспорт марказига айланишини истайди. Американинг Афғонистондаги ҳарбий вазият юзасидан режалари мужмал бўлиб турибди, шуниси аниқки, «Манас» базасидан келгусида фойдаланишга оид режалар ана шу вазиятга боғлиқ. Шундай бўлса-да, АҚШ базани ноҳарбий транспорт марказига айлантиришга Қирғизистонга ёрдам бериш нияти борлигини билдирди.

000000000Бироқ ҳозирга келиб туман янада қуюқлашяпти: бу ишга Россия қўшилмоқчи. Қирғизистон Транспорт ва коммуникация вазирлиги яқинда «Манас» базасига мулозимлар ҳамда тижорий авиация вакилларидан иборат Россия делегацияси келганини ва аэропортда рус-қирғиз ҳамкорлигидаги логистика маркази очиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказганини маълум қилди.

Вазирлик хабарида «Манас» аэропортида жойлашган Америка авиабазаси ҳақида умуман эслангани йўқ. Лекин базанинг логистика марказига айланиши ҳақидаги фикр АҚШнинг кетиши билан шунчалик боғлиқки, бунинг натижаси яққол аён: Россия АҚШнинг ўрнини эгаллашдан умидвор.

Бундан ташқари, Россия охирги пайтлар Қирғизистонда анчайин тажовузкорона қадамлар ташламоқда. Давлатга қарашли «Газпром» компанияси «Қирғизгаз»ни буткул назоратига олишга уриниб кўрди. Кремль Бишкекка жуда катта ҳарбий ёрдам кўрсатишни таклиф қилди, россиялик мулозимлар фикрича, бу ёрдам Марказий Осиёдаги геосиёсий ҳолатни қўллаб-қувватлаш учун зарур. Шундай қилиб, Россия мулойимлик билан америкаликларга эшикни кўрсатиб қўймоқчими?..

Муаллиф: Жошуа Кучера, «Eurasianet». /www.uz.ca-news.org/