Тошкент шаҳар хўжалик суди “МТС-Ўзбекистон”нинг аризасини кўриб чиқади

Тошкент шаҳар хўжалик суди “Ўздунробита” ХК МЧЖнинг молиявий мажбуриятларни қондира олмаслиги юзасидан берган банкротлик тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун қабул қилди.

Бу ҳақда “РИА Новости” хабар тарқатган.

Агентликнинг хабар беришича, эндиликда компанияда кузатув ишлари олиб борилади ва вақтинчалик бошқарув тайинланади. Бир ой ичида қарзлар реестри тузилиб, кредиторлар йиғилиши ўтказилади ва унда банкротлик масаласи хал қилинади.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, банкротлик иши хўжалик суди томонидан шу мазмундаги ариза қабул қилинган кундан бошлаб 3 ой муддатда кўриб чиқилади. Баъзи истисно ҳолатларда иш икки ойда ҳам тугатилиши мумкин.