Тўмпайган кўза бутун дунёда машҳур бўлди

namozov

Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозов бир муддат ижодий танаффусдан сўнг куйлаган “Кўза афсонаси” қўшиғи хонандага анчагина шуҳрат олиб келди, деб ёзади “Даракчи” газетаси.

Маълумотларга қараганда қўшиқ ҳатто АҚШ, Россия, Корея ва Австралия каби давлатларда ҳам минглаб тингловчиларини топган. Айни кунларда Намозов “Кўза афсонаси”га ўхшаш янги қўшиқ устида иш бошлаган. “Изҳор” номли шўх тарона келин-куёвларнинг бир-бирига бўлган муҳаббати мавзусида бўлиб, январ ойининг охирларида ушбу қўшиққа видеоклип ҳам суратга олиш режалаштирмоқда. Баҳор ойлари охирларига келиб эса, Маҳмуд Намозов навбатдаги концерт дастурини мухлисларига тақдим этмоқчи.