Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги мажорадан ким манфаатдор?

ццццццццццц

Ўзбек чегара хизмати: Ўзбекистоннинг 5 фуқароси оғир аҳволда қолмоқда. Ўзбекистон МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси берган баёнотда Сўх анклавидаги можаронинг келиб чиқишида Қирғизистон чегарачилари айбдор экани ҳамда улар томонидан яраланган 5 фуқаро оғир аҳволда шифохонада қолаётгани айтилди.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматига таянган 12.uz интернет нашрининг 7 январь куни тарқатган хабарига кўра, Сўх анклавидаги тўқнашувлар жараёнида Ўзбекистоннинг 5 фуқароси қирғизистонлик чегарачилар томонидан отиб, ярадор қилинган. Қўмита матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон томони нохуш ҳодиса келиб чиқишига қирғиз чегарачиларининг Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда симёғочлар ўрната бошлагани сабаб, деб ҳисоблайди.

Расмий хабарда аввалига ўзбек чегарачилари Ўзбекистон ҳудудида электр ўтказиш ишлари билан машғул бўлиб турган қирғиз чегарачилари ноқонуний ҳаракатини тўхтатишга урингани ва 5 январь куни икки томон чегарчилари муросага келишгани айтилган.

Border_060808“Бироқ келишувга қарамай, Қирғизистон томони 6 январь куни бир томонлама, келишувсиз ва мазкур ҳудуд Ўзбекистон Республикасига қарашли эканини билган ҳолда электр ўтказиш учун симёғочлар ўрнатиш ишини давом эттирган ва бу Ўзбекистоннинг Хушёр қишлоғи аҳли ҳамда Қирғизистон ҳарбийлари ўртасида зиддиятга сабаб бўлган. Натижада, қирғиз чегарачилари қурол қўллаб, Ўзбекистоннинг беш фуқаросини ярадор қилган”, дея иқтибос келтирилади Ўзбекистон МХХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасидан.

Қўмитага кўра, воқеа содир бўлган жойга борган Боткен вилоят губернатори Ж. Разақов ва Қирғизистон Чегара хизматининг Боткен участкаси бўйича вакили полковник Н. Керимқанов симёғочлар ноқонуний равишда жоиз бўлмаган жойга ўрнатилганини тан олган ва узр сўраб, симёғочларни Қирғизистон ҳудуди ичидан олиб ўтишга сўз берган.

Қирғизистон ва Ўзбекистон ИИВлари Сўхдаги вазиятни муҳокама қилишди

йййййййййҚирғизистон Ички ишлар вазири Шамиль Атаханов 7 январь куни Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Матлюбов билан мулоқотда бўлди, деб хабар қилади ҚР ИИВ матбуот хизмати. Телефон орқали сўзлашув чоғида Сўх анклави билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган. Ҳар иккала тараф келиб чиққан вазиятни имкон қадар тез бартараф этиш мақсадида эканликларини изҳор этишган. Қирғизистон ИИВ ахборотига кўра, айни пайтда Боткен вилоятидаги вазият барқарор. Жойларда келгусида бу каби жанжалларга йўл қўймаслик мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Қирғизистон ИИВ Шамиль Атаханов бугун Боткен вилоятига учиб кетди.

Manba: www.12news.uz axborot agentligi.