Ўзбек таомлари ҳақидаги янги китоблар чоп этилди

a8ebd67ac0114b62ac9330a3472aa3ad

Ўзбекистон миллий матбуот марказида ўзбек миллий таомларига бағишланган 4та китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Марказий Осиё янгиликлар сайти.

Ушбу китоблар ўзбек миллий таомлари бўйича эксперт, таниқли ошпаз, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси фахрий аъзоси Ҳаким Ғаниев ва пазандачиликка ихтисослашган azu.uz сайти муаллифи, Ўзбекистон ошпазлар Уюшмасининг фаол аъзоси Лилия Николенко қаламига мансуб.
Асар муаллифларининг сўзларига кўра, “Палов-нозик иш”, “Ҳаким Ғаниев билан шарқона зиёфат. Ўзбек ошхонаси”, “Ўзбек хонадони таомлари” каби қўлланмаларнинг яратилишига кейинги йилларда ўзбек таомларига бўлаётган қизиқишнинг ошиб бораётгани туртки бўлди. Зеро, мазкур китоблар миллий таомларимизни тарғиб қилиш, улар билан яқиндан таништиришга хизмат қилади.
Лилия Николенконинг айтишича, унинг китоблари шунчаки таом рецептлари тўплами бўлиб қолмасдан, анъанавий ўзбек таомлари яратилиш тарихига оид кўплаб қизиқарли маълумотлар ҳақида сўзлайди. Китобларда палов, чучвара, салатлар ва кўплаб бошқа таомларга алоҳида урғу берилган.