Ўзбекистон элчихонаси мамлакат фуқароси учун гаров пули тўлашга тайёр

580 (1)

Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Москвада ўқувчини белкурак сопи билан уриб, тан жароҳати етказганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси Баҳром Ҳуррамовни қўллаб-қувватлаб, у учун гаров пули тўлашга тайёргарлигини билдирган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Москвада консули Зафар Абдураҳмонов “Известия” газетасига маълум қилган. Тегишли мурожаат судга юборилган.

“Бизнингча, жанжал йўқ жойдан кўтарилмоқда”, деб таъкидлаган элчихона вакили. Айни чоғда консул Ўзбекистон фуқаросига ёрдам беришга тайёргарлигини кўрсатишга жамоатчилик эътиборини қаратишни истамаслигини айтиб ўтган.

“Известия”нинг ёзишича, Ўзбекистон фуқароси Москвада рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилган ва ишлаган. Бу Ҳуррамовнинг судгача озод қилинишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Шуни эслатиб ўтиш керакки, шу йилнинг 6 январь куни қорбўрон ўйнаётган болалар Ҳуррамовга қор отишгач. Унинг жаҳли чиқиб, болаларни қувлаган. Синган белкурак сопини улоқтириши натижасида 12 яшар Артем Хотеев тан жароҳати олган. Бу иш жиддий муносабатга сабаб бўлгач, бола ўқийдиган мактаб атрофида яшайдиган оилалар вакиллари Ҳуррамовни қўллаб-қувватлаб, полицияга мурожаат қилган.

Гап шундаки, Артем Хотеев анча оғир хулқли бола бўлиб, ўз синфдошларини жуда қаттиқ дўппослагани ҳақида видеотасвирлар интернетда учрайди. Аниқланишича, бола учун бировга нисбатан зўравонлик қилиш одатий ҳолга айланган.