Ўзбекистонда “Кредит стандарт” банки лицензияси нега олиб қўйилганди?

Марказий банк тушунтириш берди.
гггггЎзбекистон Республикаси Марказий банки электрон оммавий ахборот воситаларида “Кредит-стандарт” банкига берилган чет эл валютасидаги операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиясини огоҳлантирилмасдан чақириб олганлиги ҳақида чоп этилган ахборотни қатьий рад этди.

Қайд этиш лозимки, «Кредит-Стандарт» акциядорлик-тижорат банкига Марказий банк томонидан берилган бир неча маротаба ёзма ва оғзаки огоҳлантириш ҳамда унга нисбатан қўлланилган жарима санкцияларига қарамасдан банк томонидан валютани тартибга солишга оид қонунчилик талабларни мунтазам равишда бузиб келинган.  Натижада, 2012 йилнинг январь ойида Марказий банк томонидан банкнинг чет эл валютасидаги операцияларни амалга ошириш учун лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб қўйилди.  Банкка лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган камчиликларни бартараф этиш ва чет эл валютасида операцияларни амалга оширишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма bank_kredit_standart_logoберилган эди.

Шу билан бирга, Марказий банк кўрсатмаларига амал қилинмаган тақдирда, лицензиянинг амал қилинишини тўлиқ тугатиш масаласи кўриб чиқилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилган. 2012 йил ноябрда ўтказилган ўрганиш натижалари, банкда ноқонуний равишда валюта операциялари амалга оширилганлиги ҳамда Марказий банк кўрсатмалари, жумладан валютани тартибга солишга оид қонунчилик талаблари бузилиш ҳолатлари бартараф этилмаганлигини кўрсатди.

МБ тарқатган хабарига кўра, шу сабали Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарорига асосан «Кредит-Стандарт» акциядорлик-тижорат банкининг чет эл валютасидаги операцияларни амалга ошириш учун лицензияси чақириб олинди.