Ўзбекистонлик банкирларнинг 2012 йилдаги фаолятига доир

1б

Бугунги кунда Ўзбекистонда 29 банк, уларнинг 826 ҳудудий филиали ва 2300 дан ортиқ мини-банклар, 9000 дан зиёд банк инфратузилмаси ҳамда 84 банкдан ташқари кредит ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. 2012 йил 18 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни кучга кирди.

3бВашингтон шаҳрида жойлашган Халқаро валюта жамғармасининг янги тадқиқотлари ҳисоботининг натижаларига кўра, мамлакатда 100 минг нафар одамга тижорат банкларининг 48 хизмат кўрсатувчи бўлими тўғри келмоқда, 1000 кишига омонат шартномалари сони бўйича кўрсаткич 1026 тани ташкил қилади. Ўзбекистонга ушбу кўрсаткичлар бўйича юқори баҳо берилган ва шу сабабли мамлакат Марказий Осиё давлатлари орасида банк бўлимлари сонига кўра етакчи ўринни эгаллаган. 2012 йилда мамлакатда 27 тижорат банки, жумладан, саккизта хусусий банки етакчи халқаро рейтинг агентликларининг юқори “барқарор” рейтингларига эга бўлган.

Экспертларнинг фикрича, тижорат банкларининг инвестиция ва кредит фаоллиги бўйича фаолиятида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Масалан, 2012 йилда иқтисодиёт реал секторига йўналтирилган кредитлар салмоғи 30,6 фоизга ўсган. Ажратилган кредитлар 86,3 фоизининг манбаини тижорат банкларининг ички ресурслари ташкил қилмоқда. Бунда тижорат банкларининг кредит портфели сифатини яхшилашга доир тенденция ўсиб бораётганини қайд этиш жоиз. 3 йилдан ортиқ муддатга берилган узоқ муддатли, яъни инвестиция кредитлари улушининг кўпайгани бунинг исботидир. 2000 йилда кредит портфели умумий ҳажмида узоқ муддатли кредитлар 35 фоизни ташкил этган бўлса, 2012 йил якунлари бўйича бу кўрсаткич 75 фоизга етган.

2б

Айни пайтда Ўзбекистонда 20 дан ортиқ филиалга эга тўққизта хусусий банк, 90 дан зиёд мини-банк, 80 хусусий лизинг компанияси, 70 микрокредит ташкилот ва ломбардлар, 29 хусусий суғурта компанияси фаолият кўрсатмоқда. 2012 йилнинг тўққиз ойи якунларига кўра, уларга кредит ажратиш ҳажми 36 фоизга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредит билан таъминлаш 34 фоизга, инвестициявий молиялаш 37 фоизга ошдган. Шу билан бирга, уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш, банк-молия соҳасига хусусий капитални жалб қилиш орқали янги хусусий банклар ҳамда бошқа хусусий молия институтларини ташкил этиш зарурати пайдо бўлмоқда.
Манба: www.uz.ca-news.org