“Vatandosh” таъзия билдиради

Abdurahim+Hamidov

“Vatandosh” газетаси таниқли мусиқашунос олим, ўзбек миллий мусиқасини ўрганиш, уни дунё бўйлаб кенг тарғиб қилишда катта ҳисса қўшган, қолаверса, мумтоз мусиқа асбобларимизни оммалаштиришни ўзининг асосий вазифаларидан, деб билан Абдураҳим Ҳамидов вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Абдураҳим Ҳамидов айни чоғда “Vatandosh” газетаси таҳрир ҳайъати аъзоси бўлиб, газетанинг Америкада яна ривожланиши, унинг ўқишлигини оширишга катта ҳисса қўшган ватандошларимиздан эди.

Тошкент давлат консерваториясида кўплаб шогирдларга устозлик қилган, уларга миллий мусиқа асбоблари ва мумтоз мусиқадан чуқур таълим берган Абдураҳим Ҳамидов кўпчилик учун ўрнак бўладиган, катта билим эгаси эди.

Қуйида “Vatandosh” газетаси учун берган интервьюсини ҳавола этамиз.