АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ўтказди

060309072105_Sedney_David

Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Америка Қўшма Штатлари мудофаа вазири ёрдамчиси ўринбосари Дэвид Сиднини қабул қилди.  Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган пресс-релизда айтилишича, учрашувда Ўзбекистон — Америка муносабатларининг бугунги ҳолати, халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича фикрлар алмашилган.

Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол ҳам иштирок этди.

Тожикистон оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, америкалик ҳарбийлар делегацияси Тошкентдан сўнг Америкага сафар қилади. Душанбеда Афғонистон масаласида брифинг ўтказилиши кутилмоқда.

Дэвид Сидни АҚШ мудофаа вазирлигининг юқори мартабали мулозимларидан бўлиб, у мудофаа вазири ёрдамчисига Покистон, Афғонистон ва Марказий Осиё масалаларида кўмак беради.