Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги акциз маркалари жорий этилади

©anons.uz
©anons.uz

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймаслик мақсадида шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларига дизайни қўшимча ҳимоя даражаларига эга бўлган янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. Бу ҳақдаги қарор lex.uz Ўзбекистон қонун-ҳужжатлари тўплами сайтида эълон қ илинди (PDF).

Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ва улгуржи ва чакана савдо тармоқларида бўлган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари янги намунадаги акция маркалари жорий этилган кундан бошлаб тўққиз ой ўтгандан кейин маркаланмаган деб ҳисобланади ва олиб қўйилади.

Президент қарорига кўра, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоқларида бўлган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, четдан келтириш, уларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг олдини олиш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни олиб қўйиш чора-тадбирларини кўради.