Босқинчиликда айбланаётган ўзбекистонлик ҳибсга олинган

arestuvano-zenge

Санкт-Петербургда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург бош бошқармаси матбуот хизматига таяниб, «Регнум» ахборот агентлиги хабар беради.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «Босчкинчлик» деб номланган 164-моддаси иккинчи қисми билан айбланмоқда. Ушбу моддага кўра, босқинчилик қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб, шунингдек, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб амалга оширилган бўлса, жавобгарликка тортилади.

Сурхондарё вилоятидан бўлган 20 яшар Ўзбекистон фуқароси ҳозирда Питер ички ишлар органларида ушлаб турилмоқда. Ўзбекистон тарафи бу ҳақда огоҳлантирилган.