Энг бой россиялик — ўзбек

Usmanov_Forbes_Photo2_main

СЕО журнали Россия миллиардерлари рўйхатини тузиб чиқди. Унга кўра, асли ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов 18,72 миллиард долларлик мол-дунёси билан биринчи ўринда қайд этилган. Бу ҳақда lenta.ru интернет-сайти ёзди.

Нашрнинг ёзишича, Усмоновнинг бойлиги ўтган йили бироз камайган. Яъни ҳисоб-китобларга кўра, унинг даромадлари 8 фоизга қисқарган. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Алишер Усмонов Bloomberg ва Forbes нашрлари томонидан ўтказилган рўйхатларда ҳам биринчи ўринда қайд этилган.

2012 йилнинг март ойида Bloomberg асли чустлик бўлган Алишер Усмоновнинг бойлигини 20 миллиард долларга баҳолаб, уни Россиянинг энг бой одами сифатида эътироф этган эди. Октябрь ойида эса у Виктор Вексельбергга биринчи ўринни топширишга мажбур бўлган эди.

Forbes журналига кўра, Алишер Усмонов дунёдаги энг катта таъсирга эга шахслар рўйхатида 67-ўринда қайд этилган эди.