“Нексия” ва “Матиз” Евро—5 стандартида ишлаб чиқарилади

european-flag

“Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси 2014 йилда Евро-5 стандарти талабларига жавоб берадиган “Нексия” ва “Матиз” русумидаги автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиради. Натижада йилига 40 мингта ана шундай турдаги автомобиллар ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда podrobno.uz сайти хабар беради.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, компания мазкур лойиҳани ўтган йили рўёбга чиқаришни бошлаган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 2,45 миллион доллар сарфланиши кўзда тутилмоқда.

Экспертларнинг фикрича, бундай режалар, аввало, Россиядаги жорий этилаётган янги талаблар билан боғлиқ.  Унга кўра, 2013 йилнинг 1 июлидан ушбу мамлакатга олиб кириладиган автомобиллар  Евро-5 стантдарти талабларига жавоб бериши керак бўлади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 2013 йилнинг январь ойида Россияда 6 минг донага яқин “Нексия” ва “Матиз” автомобиллари реализация қилинган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кўпдир.