Маданият соҳасига янги раҳбарлар тайинланди

©Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
©Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

Ўзбекистон маданият соҳасидаги давлат идораларида кадрлар ўзгариши юз берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ, Отабек Мусаев Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Отабек Элбекович тележурналист бўлиб, қатор фильмлар муаллифи, таниқли актёр. У Спорт киноси ва телевидениеси федерацияси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келар эди. О. Мусаев вазир ўринбосари сифатида Ўзбекистондаги музейлар, маданият саройлари ва уйларини назорат қилиш, қатор тадбирларни ўтказиш ва оммавий спорт турларини ривожлантириш билан шуғулланади.

Шунингдек, таниқли кино ва театр актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуджон Исмоилов Ўзбек миллий академик драма театрининг янги раҳбари этиб тайинланди.

Бу ҳақда Республика маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати вазирлик сайтида хабар қилди.

Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов йигирма йилдан ортиқ вақт мобайнида мазкур театр директории сифатида фаолият юритиб келди. Бундан кейин у театрда етакчи актёр сифатида иш юритади.

371185
© www.kino-teatr.ru

Ўзбек миллий драма театрида ўтказилган тадбирда Ёқуб Ахмедовнинг 75 йиллик юбилейи муносабати билан актёр Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Маҳмуд Исмоилов ўзига топширилган ишончни оқлаш учун бор ғайратини аямаслигини айтди.