Россия ҳудудига метеорит урилди

preview_1360917077

Россияда нотабиий ҳодиса юз берди. Ушбу минтақага осмондан метеорит парчалари келиб урилган. Роскосмос маълумотига кўра, метеорит секундига 30 километрлик тезлик билан паст траектория бўйлаб ҳаракатланган. Дастлабки маълумотларга қараганда, у Чебаркуль шаҳри ёнидаги кўлга қулаб тушган.

Ушбу ҳодиса Челябинсик, Тюмень, Курган, Свердловский вилоятларида ҳамда Қозоғистоннинг шимолида қайд этилган. Метеоритдан энг кўп жабр кўрган ҳудуд Челябинск вилояти бўлиб, шаҳар марказидаги бинолар жиддий шикастланган. Суғурта компаниялари зарар миқдорини ҳисоблашга киришиб кетган.

Шаҳардаги радиациявий ҳолат ўзгармаган. Аҳоли ўртасида ваҳима кўтарилган. Қурбонлар йўқ, жароҳатланганлар сони 500 киши атрофида. Оғир тан жароҳати олганлар ҳам қайд этилмаган. preview_1360917360

Видео