Ўзбекистон Шимолий Кореянинг ядро синовини қоралаб чиқди

uzdaily.uz
uzdaily.uz

Ўзбекистон Репспубликаси Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги тарқатган баёнотда келтирилишича, “Ўзбекистонда Корея халқ демократик республикаси томонидан ўтказилган навбатдаги ядро синовларини ҳавотир билан қабул қилишди. Бу БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясининг қўпол равишда бузилиши бўлиб, минтақа ва дунё хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид солади”, дейилади расмий баёнотда.

Ўзбекистон Пхеньянни дунё ҳамжамияти фикрига қулоқ солиш ҳамда истиқболда бундай провакацион ҳаракатлардан тийилишга чақиради. Бундай ҳаракатлар Корея ярим оролидаги ишонч ва тинчликни қарор топтиришга ҳалақит беради, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 12 февраль куни Шимолий Корея учинчи марта ядро синовини амалга оширди. Портлаш кучи 6-7 килотоннани ташкил қилгани хабар қилинган.
АҚШ геология хизмати (USGS) 12 феврал куни эрталаб Шимолий Корея худудида ядро синовлари ўтказилган полигондан унча узоқ бўлмаган жойда 4,9 магнитудали ер ости силкинишини қайд этган.