Қорда қотган Америка (фото)

article-2275419-17741734000005DC-53_962x688

Барчага маълумки, АҚШ ва Канаданинг шимоли-шарқий соҳилларига кучли қор бўрони келиб ёпирилган эди. Натижада Нью-Йорк, Массачусетс, Коннектикут, Род-Айленд ва Мэн штатларида фавқулодда ҳолат жорий этилди. «Немо» деб ном олган қор бўрони натижасида Бостон ва Нью-Йорк аэропортларида самолётлар парвози вақтинчалик бекор қилинди. Сўнгги маълумотларга кўра, кечгача ушбу шаҳарлардаги аэропортлар тўлиқ қувват билан ишлай бошлаши мумкин.

Массачусетс ҳамда Коннектикутда аввалроқ маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари томонидан жорий этилган автомобиллар қатновига тақиқ бекор қилинган. Америка давлат ҳокимияти органлари тарқатган маълумотларга кўра, табиий офат туфайли камида 4 киши ҳалок бўлган, улар орасида 11 яшар бола ҳам бор. Ярим миллион нафарга яқин америкаликлар ҳали электр-энергиясиз ўтирибди.

Канадада эса, маҳаллий нашрларга кўра, бўрон 3 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

«Немо» қор бўрони АҚШнинг 9 та штати ҳамда Канаданинг бир неча туманларини қамраб олган бўлиб, унда шамол тезлиги соатига 120 километрга етди.  Айрим ҳудудларда қор қалинлиги 90 сантиметргача етди. Қор бўрон боис 5000 дан ортиқ авиа-қатновлар бекор қилинган. Жума куни кечга яқин Нью-Йорк ва Бостонда поезд қатнови ҳам бекор қилинган эди.

Маҳаллий аҳолига ўз уйини тарк этмаслик сўралиб, бир қатор давлат органлари хизматчилари, шунингдек, хусусий компаниялар ходимларига таътил берилган. Шимоли-шарқий соҳил аҳолиси қор бўрон туфайли озиқ-овқат ғамлашга киришиб кетиши натижасида супермаркетларда жуда катта навбатлар ҳосил бўлган.

Америкалик синоптиклар фикрича, «Немо» сўнгги 35 йилдаги энг кучли қор бўрони ҳисобланади.

 article-2275419-17756596000005DC-21_962x619

article-2275419-17756520000005DC-734_962x652article-2275419-17756520000005DC-734_962x652

article-2275419-1775618F000005DC-488_962x665

Нью-Йорк шаҳар мэри М. Блумберг
Нью-Йорк шаҳар мэри М. Блумберг

article-2275419-177575C3000005DC-973_962x696

article-2275419-177566B6000005DC-237_962x645

article-2275419-17735DA4000005DC-575_964x631

article-2275419-17735FB7000005DC-691_964x632

article-2275419-1775BD3D000005DC-421_962x611

article-2275419-1775A54A000005DC-112_962x630

article-2275419-1775A1A2000005DC-363_962x624

article-2275419-1773E926000005DC-790_962x627

article-2275419-1773D774000005DC-498_964x709

article-2275419-1773A398000005DC-23_964x550