Тошкент кўчасида Ўзбекистон фуқароси ўлдириб кетилган

wpid-9ecb66784545ec70d5109432d6

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги Тошкент кўчасида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у ўлимидан олдин қийноққа тутилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси матбуот хизмати хабар тарқатган.
Душанба куни Ўзбекистон пойтахти номи билан аталадиган кўчада 25 яшар ҳамюртимиз жасади топилган. Ҳозирда Россия Федерацияси Жиноят кодексининг “Қотиллик” деб номланган моддасида кўзда тутилган қилмиш бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Матбуот хизматининг айтишича, ҳозирда мазкур жиноят бўйича тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.