Тошкентда замонавий Америка драматургияси кунлари бўлиб ўтади

jRyQAT13602172740215_b
gazeta.uz

Шу йилнинг 12, 14, 16 февраль кунлари «Илҳом» театрида замонавий Америка драматургияси кунлари бўлиб ўтади. АҚШ элчихонаси кўмагида ташкил этилаётган мазкур тадбир замонавий америкалик драматургларнинг энг оммабоп пьесалари томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Улар асосан импровизация кўринишида тақдим этилади. Бу ҳақда “Илҳом” театри сайти хабар тарқатди.

Чунончи, 12 февраль куни Нило Крузнинг «Анна Тропик ўлкаларда» (режиссёр Вячеслав Цой ), 14 февраль куни Дебора Зои Лауфер «Сўнгги кун» (режиссёр Марина Турпишева), 16 февраль куни Сюзан-Лори Паркснинг «Грейс китоби» (режиссёр Борис Ғафуров) асарлари намойиш этилади.

Саҳна импровазациялар (ўқиш) Ўзбекистонда илк маротаба 2005 йилда намойиш этилган бўлиб, томошабинларда катта қизиқиш уйғотган. Бу йилги пьесалар Америка ва рус маданиятшуноси, театр мунаққиди, журналист ва таржимон Жон Фридман томонидан тавсия этилган.