“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 31 мартдан ёзги вақтга ўтади

50721_original

Шу йилнинг  мартидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари”  миллий авиакомпанияси ёзги вақт бўйича жадвал асосида ҳаво кемалари ҳаракатланишини амалга оширади. Бу тартиб шу йилнинг   октябрига қадар амал қилади.

Ушбу жадвалга кўра, халқаро йўналишлар бўйича қатновлар частотаси, бир қатор истисноларни ҳисобга олмаса, қарийб ўзгармайди. Вақт ўзгариши муносабати билан МДҲ мамлакатлари бўйича ҳаво қатновлари вақтида ўзгариш юз беради. Маҳаллий рейслар вақт жадвали ўзгаришсиз қолади.

Рига—Нью-Йорк қатновининг иккинчи частотаси 2013 йилнинг 23 майидан сентябрь ойининг ўртасига қадар пайшанба кунига режалаштирилган. Тошкентдан  Франфурктга қатновлар 40 минут барвақт амалга оширилади. Римга авиақатновлар душанба кунлари бутун ёз даври учун амал қилади ва 5 сентябрдан октябрь ойи охирига қадар иккинчи частота пайшанба кунлари амалга оширалади.

 Авиақатновлардаги ўзгаришлар билан компания сайтида танишиш мумкин.